Бу ҳақда bloomberg хабар берган. Томонлар ушбу ҳужжатни 12 − 15 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган AСЕAН саммитида имзолашади.
Шартномада Япониядан бошлаб Aвстралия ва Янги Зеландиягача жами 2,2 млрд аҳолиси бўлган давлатлар иштирок этади. Ушбу битим савдо божларини пасайтириш, товарларнинг келиб чиққан мамлакатини аниқлашнинг ягона қоидаларини кўриб чиқиш, етказиб бериш занжирларини мустаҳкамлаш ва электрон тижорат учун янги қоидаларни тизимлаштиришга қаратилган, дейилади хабарда.






