АсосийЖАМИЯТ

"28,2 трлн. сўм. Ҳали бунақаси бошқа вилоятларда бўлмаган!" - Қашқадарё ҳокими

Қарши шаҳрида қизғин суҳбатлар билан давом этаётган Халқаро пресс-клубнинг бугунги сессияс...

Қарши шаҳрида қизғин суҳбатлар билан давом этаётган Халқаро пресс-клубнинг бугунги сессиясида вилоят ҳокими Зоир Мирзаевни суҳбатга тортдик. Ҳоким вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича аниқ стратегиялар борлиги, бунинг ҳисоб-китобини олгани ва ҳеч бир вилоят тарихида ажратилмаган маблағ Қашқадарё вилоятига ажратилаётганини таъкидлаб ўтди: 

"Кечаси билан ҳисоблаб чиқдим: Вилоятдаги қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва инвестиция - умуман барча соҳаларни ривожлантириш учун ажратиладиган умумий маблағ 28,2 трлн. сўмни ташкил этади. Буни ким қилади, деган савол туғилади. Бу ишларни тадбиркорлар, олтинга тенг Қашқадарё халқи меҳнати ва бошқарувчиси қилади. Мен нима учун ишонч билан гапиряпман? Муҳими, барча ишларни қилиш учун маблағ бор. Коммуникация бор", - дейди Зоир Мирзаев. 

"Бунча маблағ бошқа вилоятларга ажратилмаган"

"Мен республика бўйича кўп жойларда бўлганман. 28,2 трлн. сўм маблағ ҳеч бир вилоятга ажратилмаган. Ҳали бунақаси бўлмаган!" - дея қўшимча қилди ҳоким. 


Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар