АсосийЖАМИЯТ

Андижонда 16 ёшли йигит ёқтирган қизига шилқимлик қилган 14 ёшли ўсмирни жароҳатлади. Жиноят иши қўзғатилди

Андижонда ўсмирлар орасида бўлиб ўтган жанжал юзасидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда ИИВ ҳуз...

'Андижонда 16 ёшли йигит ёқтирган қизига шилқимлик қилган 14 ёшли ўсмирни жароҳатлади. Жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Андижонда ўсмирлар орасида бўлиб ўтган жанжал юзасидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 18 октябрь куни 19:00 да вояга етмаган 16 ёшли Ғ.Р., ўзининг ёқтирган қизига маҳалладоши вояга етмаган 14 ёшли А.Т., гап отиб, шилқимлик қилаётганидан жаҳли чиқиб, Бўстон тумани Нурафшон МФЙда жойлашган яшаш уйининг ёнида А.Т., билан ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида А.Т.,ни қўллари билан уриб, оёғи билан тепиб, тан жароҳати етказган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида А.Т.,га ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ғ.Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар