Боксчи Шаҳрам Ғиёсов 18 ноябрь — Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Instagram саҳифасида челленж бошлади.
Челленжда байроқ белгиси остига изоҳлар ёзиб, дўстларни белгилаш керак.
"Келинг, биргаликда изоҳлар сони бўйича рекорд ўрнатамиз", - деб ёзади боксчи.
Бу йил 18 ноябрь куни “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлигига 29 йил тўлади.






