Ижтимоий тармоқлар орқали “Сардобада зарар кўрганлар учун президентимиз топшириғи билан қурилган уйлар адолатли тақсимланмаяпти” сарлавҳали хабар тарқалди.
Ушбу ҳолат бевосита туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Сирғали қишлоғи фаоллари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан манзилли ўрганилди. Ўрганиш натижалари юзасидан Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳокимлиги расмий ҳисобот берди.
Хабарда айтилган Фуқаро С.Исаев истиқомат қилиб келаётган, Оқолтин тумани, Шодлик МФЙ, Ал-Хоразмий кўчаси, 2-уй, 1-хонадоннинг эгалик ҳуқуқини берувчи туман ҳокимининг қарори ҳамда кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас:

"Сардоба сув омбори" тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса натижасида аҳолининг уй-жой фондига етказилган зарар миқдорини аниқлаш, шунингдек тошқин натижасида бутунлай вайрон бўлган хонадон эгаларига кўп қаватли уй-жойлардан ажратиш мақсадида йўналишлар бўйича туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги, туман “Ермулккадастр” бўлими раҳбари ҳамда бўлим муҳандиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси маҳалла фаолларидан таркиб топган Ишчи гуруҳи томонидан ҳар бир хонадон бирма-бир ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, яшил (барча хужжатлари мавжуд бўлган муаммосиз) ҳамда қизил (хужжатларида камчилиги бўлган кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ёки ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, бетон панелли уй-жойи таъмирланиб, уй сўраётганлар, қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси (ГАСН) томонидан ўрганилиши зарур бўлган хонадонлар, қурилиши тўлиқ тугалланмаган ва ҳ.к.) йиғма жилдлар шакллантирилган.
Мурожаатчининг ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги ҳамда ҚСҲН инспекцияси хулосасига кўра яроқли деб топилганлиги сабабли қизил йиғма жилдга тикилган:

Бундан ташқари Сирдарё вилояти қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Шодлик маҳалласи, Ал-Хоразмий кўчаси, 2-уй, 1-хонадон сув тошқинидан зарар кўрмаганлиги ҳақида хулоса берилган:



Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг “Сирдарё вилояти “Сардоба сув омбори” тўғонидан сув тошиши натижасида Оқолтин туманида талофат кўрган оилалар учун 2020 йилда қурилган кўп квартирали уй-жойларни топшириш тўғрисида”ги 6-чақириқ 19-сессиясида С.О.Исаевга тегишли Шодлик МФЙ, Ал-Хоразмий кўчаси, 2-уй, 1-хонадон ҳужжатлари ўрганилиб, умуман талофат кўрмаганлиги сабабли, 26 нафар депутат томонидан, бир овоздан уй-жой ажаратиш рад этилди.
Ўрганишлар давомида фуқаро С.Исаевнинг ижтимоий тармоқлар орқали асоссиз хабарлар тарқатишига айнан мана шу сабаб бўлганлиги, ҳамқишлоқлари томонидан тасдиқланди:

“Авваламбор юртбошимизга рахмат, қолаверса уй-жойлар ажратилишида адолатли қарор қабул қилган депутатларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, шунча кўрсатилган ёрдмларга қарамай маҳалладошимиз Соибжоннинг ҳаракатларидан эл-юрт олдида жуда уятга қолдик, енгил қилиб айтганда унинг қилган иши ношукрлик бўлибди, ачинарлиси бу биринчиси эмас, эҳтиёжманд оила бўлганлиги сабабли ҳокимят, маҳалла томонидан нима ёрдам бўлса кўрсатилиб келинмоқда, миннат қилиш эмаску уй-жойини қуришда ҳамқишоқларнинг катта ёрдами тегган, аслида сув тошқинидан кейин 40 млн пул ва маиший техникалари берилган катта ёрдам бўлган эди, афсус шунча яхшиликни билмайдиганларам топиларкан орамизда...”
Юқорида келтириб ўтган маълумотларимизга кўра, сув тошқини талофатларини бартараф этишда иштирок этган минглаб инсонлар меҳнати, ҳудудларда амалга оширилган қанчадан-қанча бунёдкорлик, хайр-саховат ишларини йўқга чиқарган ушбу мурожаат ҳақиқатдан йироқ, дейилади ҳокимлик изоҳида.






