АсосийJamiyat

Японияда қонуний ишлашни хоҳловчилар тайёрлов курсларига таклиф қилинмоқда

'Японияда қонуний ишлашни хоҳловчилар тайёрлов курсларига таклиф қилинмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги “Ишга марҳамат" мономаркази ва “Япон тили ва касбий малака" тест маркази Япония давлатида қонуний ишлаш учун таёрлов курсларига фуқаролар рўйхатга олинётганини маълум қилди.

Курслар 2 семестрдан иборат бўлиб, жами 6 ой давом этади. Курслар якунлагандан сўнг, тингловчилар “Касбий малака” тестини топшириш имкониятига эга бўлади ва тестдан муваффақиятли ўтганлар эса Япония иш берувчилари билан суҳбатдан ўтиб, шартнома тузиш имкониятини қўлга киритади!

Мурожаат учун:

телеграм канал: https://t.me/fis_rasmiy

телеграм бот: @monocenter_fis_bot,  телефон: +998900112882

    Бошқа янгиликлар