15 ноябрь куни супер ўрта вазн тоифасида WBO Intercontinental ва WBA Continental Americas камарлари соҳиби бўлган Бектемир Мелиқўзиев мусобақаларни якунлаб, юртимизга қайтиб келди.
Юртимиз фахри бўлган боксчи Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида оркестр садолари ва гуллар билан тантанавор кутиб олинди. Бу ҳақда sports.uz фотожамланма эълон қилди.













