2020 йил 15 ноябрь coaт 20:00га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 181 (+79) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 4 нафари Самарқанд вилоятида
- 2 нафари Тошкент вилоятида
- 73 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар:
- Андижон вилоятида 8 нафар,
- Жиззах вилоятида 6 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
- Наманган вилоятида 7 нафар,
- Самарқанд вилоятида 4 нафар,
- Тошкент вилоятида 38 нафар,
- Тошкент шаҳрида 63 нафар бемор тузалди.
🟢Шундай қилиб, юртимизда 67 446 (+131) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 137 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






