12 ноябрь куни Бухоро вилояти Жондор тумани ИИБ Жиноят қидирув хизмати тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, суд органларидан яшириниб юрганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Жондор тумани суди томонидан 3 ноябрь кунидан бери қидирув эълон қилинган.
Бу ҳақда хабар берган Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Жондор тумани Эроншо қишлоғида рўйхатда турувчи, 1990 йилда туғилган А.Т. Тошкент шаҳри ҳудудида аниқланиб, қўлга олинган ва Бухоро вилояти ИИБ Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.






