2020 йил 15 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 243 (+205) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌12 нафари Cирдарё вилоятида,
📌 4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌54 нафари Тошкент вилоятида,
📌113 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 598 нафарга етди.
️Юртимизда жами 67 526 (+211) нафар фуқаро коронавирусдан соғайди ва кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 8 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
📌Навоий вилоятида 4 нафар,
📌Наманган вилоятида 7 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 4 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 13 нафар,
📌Тошкент вилоятида 58 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 119 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






