АсосийЖАМИЯТ

Янгиҳаёт туманига янги ҳоким, прокурор ва ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи тасдиқланди

Бугун Янгиҳаёт тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди....

'Янгиҳаёт туманига янги ҳоким, прокурор ва ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи тасдиқланди'ning rasmi

Бугун Янгиҳаёт тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Сессияда “Янгиҳаёт тумани ҳокимини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан ушбу лавозимга  тавсия этилган Иноғомов  Ҳаёт Илясович номзоди бир овоздан маъқулланди.

 Маълумот учун: Ҳаёт Иноғомов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини тамомлаган.  

Шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Шунингдек, навбатдан ташқари сессиясида туман прокурори ва ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғини тасдиқлаш масаласи ҳам  кўриб чиқилди.

Янгиҳаёт тумани прокурори лавозимига Азимов Азамат Авазович тайинланди.

 

ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига эса Раимов Мурат Тоҳирович тасдиқланди.

    Бошқа янгиликлар