АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 93-автобус ҳайдовчиси йўловчиларнинг ҳаётини хавфга қўйиб, Tiktok дан видео томоша қилиб автобус бошқармоқда (видео)

Ижтимоий тармоқларда  Юнусобод-9 даҳаси- Қўйлиқ йўналишида қатнайдиган 93- автобус ҳа...

'Тошкентда 93-автобус ҳайдовчиси йўловчиларнинг ҳаётини хавфга қўйиб,  Tiktok дан видео томоша қилиб автобус бошқармоқда  (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  Юнусобод-9 даҳаси- Қўйлиқ йўналишида қатнайдиган 93- автобус ҳайдовчисининг ҳайдашдаги қўпол хатолари, телефонни бемалол ўйнаб,  видео кўриб кетаётгани акс этган видеоси тарқалди. 

Видеони тақдим этган йўловчи бундай ҳайдовчилар битта эмаслигини, Тошкент жамоат транспорти ҳайдовчиларининг  маданиятсизлигини неча йиллардан бери кўриб келаётганлигини айтади.  Уларни тартибга соладиган мутасадди идоралардан изоҳ сўраган.

Унинг айтишича  ичида 50 киши бўлган 93-автобуснинг ҳайдовчиси трассада Tiktok дан видео кўриб кетган. 

"Тошшаҳартрансхизмат" Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.  

 

Ушбу расмий муносабатда ҳайдовчи қилган ҳаракатини тан олиб, тушунтириш хати ёзган, интизомий чора кўрилган ва ҳайдовчи ҳам бундан кейин ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашишини айтган. 

 

    Бошқа янгиликлар