Навоийда 2020 йилнинг 10 июль куни соат 19:00 да номаълум шахс, телеграмм мессенжерида ташкил этилган “Navoiy-Avtosavdo” гуруҳига аъзо бўлган Зарафшон шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.Ж., билан телеграмм орқали ёзишади. У Ф.Жни мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида “Navoiy-avtosalon” МЧЖ га “Gentra” автомашинаси учун тўлаган 94.445.000 сўм миқдоридаги пуллардан бир қисми ортиқча тўлов қилинганлиги сабабли бир ойлик сумма унга қайтариб берилиши ҳақида ёлғон маълумот ёзади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилган.

Шу тариқа Ф.Ж.,нинг ишончига кириб, унинг номига “Миллий банк” АЖ Зарафшон шаҳар филиалидан очилган “Uzcard” пластик картасининг махфий кодларни алдов йўли билан аниқлаб олиб, “Миллий банк” иловаси орқали 6 млн. 020 минг сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни 25 ёшли Ш.Ҳ., содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






