Жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 11:20ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, А.Навоий кўчаси, Туникасоз чорраҳасида ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ф.Л. ўз бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилда Наманган шаҳар ЙПХО 2-сафарбарлик гуруҳи инспектори Ж.Камаловнинг тўхташ ишорасига амал қилмасдан ҳаракатланган.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. Ҳаракати давомида светофорнинг қизил чироғида бошқа транспорт воситалари ортидан тўхтаган. Ушбу вақтда қоидабузарликка чек қўйиш мақсадида етиб келган ЙПХ катта инспектори А.Раҳмонов ҳайдовчига транспорт воситасини четга олишини сўраган. Ҳайдовчи бўйсунмасликни давом эттириб ҳаракатни бошлаган ва олдинда турган А.Раҳмонов автомобилнинг олд (капот) қисмига осилиб қолган. 100-120 метр масофадан сўнг ЙПХ ходими ерга тушиб қолиб, ҳайдовчи ҳаракатланишда давом этган. ЙПХ ходими томонидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ҳолат юзасидан ёзилган билдирги асосида ҳайдовчининг шахси ва яшаш манзили аниқланган. Ҳозирда транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилиб, ҳолат бўйича Наманган шахар прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан тартибга солувчининг ишораларига, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. | |
Наманганда «Nexia» ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини 100 метр масофага судраб кетди
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 11:20ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, А.Навоий к...

Бошқа янгиликлар

ЖИНОЯТ 14.06.2026 11:15
Ҳозирда уларга нисбатан тегишли тергов ва суд жараёнлари олиб борилмоқда.

ЖИНОЯТ 13.06.2026 17:04
Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

ЖИНОЯТ 13.06.2026 08:58
Бу хизматлар эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

ЖИНОЯТ 13.06.2026 05:30
Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

ЖИНОЯТ 13.06.2026 03:42
Андижонда мансабдорлар 30 миллион сўм пора олаётган вақтда ушланди.

ЖИНОЯТ 12.06.2026 13:10
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.