Ижтимоий тармоқларда "Гаи ҳайдовчини парковкага олиб кириб уряптими (ми)?" сарлавҳали видео тарқалди.
Ушбу видеода парковшик билан қоровул ҳайдовчини ушлаб тургани, ЙПҲ ходими уни ураётганини кўриш мумкин. Мазкур ҳолат Фарғона вилояти, Қува туманида содир бўлгани айтилмоқда.
Видео:
Ушбу видео юзасидан Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий изоҳ берди. Унда шундай дейилади:
"Интернетдаги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Гаи ҳайдовчини парковкага олиб кириб уряпти (ми)?” сарлавҳали видео хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Видео хабарда келтирилган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳозирда Фарғона вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, унинг якунига кўра, ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.





