АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда йирик-йирик объектлар компанияларга тендерсиз топширилгани маълум бўлди

davletovuz нинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжинир...

'Тошкентда йирик-йирик объектлар компанияларга тендерсиз топширилгани маълум бўлди'ning rasmi

davletovuz нинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси томонидан пойтахтда турли иншоотларни қуриш, инфратузилма ва коммунал тармоқлар барпо этиш, таъмирлаш каби буюртмаларни тўғридан-тўғри, асосан ҳукумат ҳужжатлари, аниқроғи фармойишлари билан хусусий компанияларга тақдим этилган.  

Жадвалда давлат харидлари порталида жойлаштирилган, шартнома қиймати қарийб 1,5 трлн сўмлик буюртмалар қайси компанияларга берилгани ҳақида маълумот тақдим этилмоқда. Суммалар асосан шартнома қийматига тааллуқли бўлиб, якуний миқдори бажарилган ишлар бўйича кўп ёки кам бўлиши ҳам мумкин.  

Айрим шартномаларда манфаатлар тўқнашуви эҳтимоли ҳам кўринади, буёғи энди мутасадди идораларнинг иши. Аксарият компаниялар сўнгги 2-3 йилда ташкил топган. Шундай бўлса-да, йирик-йирик объектлар уларга ишониб, тендерсиз топширилган. Маблағлар асосан республика бюджети, шаҳарнинг режадан ошган қисмидан жалб қилиниши белгиланган.

 

    Бошқа янгиликлар