АсосийDunyo

Россияда вируснинг янги шакллари кўпаймоқда. Вакцина энди таъсир қилмайдими? Бу йил руслар янги йилни қандай нишонлашади?

'Россияда вируснинг янги шакллари кўпаймоқда. Вакцина энди таъсир қилмайдими? Бу йил руслар  янги йилни қандай нишонлашади?'ning rasmi

platforma.uz берган маълумотга кўра, Россияда коронавирус мутацияга киришиб, янгича шаклларда учрамоқда экан. 

Касалликка чалинаётганлар ва вафот этаётганлар сони баҳордаги кўрсаткичлардан анча юқори. Шу сабаб илгари фаолиятини тўхтатган COVID-19 шифохоналари яна иш бошлаган. Москвада ҳар куни ўртача 70дан зиёд одам вирус оқибатида вафот этяпти.  

Коронавируснинг мутацияга киришганлиги туфайли Россияда ишлаб чиқилган вакциналар самарадорлиги юзасидан саволлар туғиляпти. Хўш, энди вакциналар одамларни ҳимоя қила олмайдими? "Вектор" маркази томонидан ишлаб чиқилган вакциналар вирус янгича шаклга кирганида ҳам самарадорликни сақлаб қолади, дейишмоқда ишлаб чиқарувчилар.

Коронавирус билан боғлиқ вазият яна қалтислашгани боис Россиядаги умумтаълим мактабларида масофавий таълим шу йилнинг 6 декабрига қадар узайтирилди.

Ҳар йили 31 декабрь куни Москвада Янги йил кириб келиши ўзгача шодиёнада нишонланарди. Одамлар тунни кўча-кўй, ресторан ва барларда ўтказишарди. Бу йил энди ундай байрамлар бўлмайди. Шаҳар мэри Сергей Собянин 31 декабрь куни ҳамма уйида ўтиришини белгилаб қўйди.

 

 

    Бошқа янгиликлар