"Uzbekistan Airways" 2020 йил 20-21 ва 27-28 ноябрдаги HY 22 Бухоро-Тошкент қатновлар жадвалига ўзгартиришлар киритилгани ҳақида маълум қилди.
Қатнов қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
Бухоро-Тошкент HY 22 қатнови учиш 04:15да, етиб бориш 05:15да.
Юқорида кўрсатилган қатновларга авиачипталари бўлган йўловчиларни рўйхатдан ўтиш учун аэропортга қатновларнинг ўзгартирилган жадвалида кўрсатилган вақт бўйича келишлари сўралмоқда.






