1

Ёлқин Тўйчиевнинг "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильми "Москва премьераси" халқаро фестивалида гран-при ғолиби бўлди

МАДАНИЯТ 18.11.2020, 00:08
Ёлқин Тўйчиевнинг "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильми "Москва премьераси" халқаро фестивалида гран-при ғолиби бўлди

"Москва премьераси" иккинчи халқаро фестивали натижаларини таҳлил қилиш босқичи ўз ниҳоясига етди. 12-17 ноябр кунлари бўлиб ўтган фестивалда МДҲ давлатларининг энг кучли киноижодкорлари ўз фильмлари билан иштирок этишди.  

Ўзбеккистонлик таниқли кинорежиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильми мазкур халқаро фестивалда гран-при ғолиби бўлди.

 Энг яхши режиссёрлик иши мукофотига "Ер шари бўйлаб еттинчи айланиш" фильми учун кинорежиссёр Виталий Суслин лойиқ кўрилди. 

"Энг яхши актёр" номинацияси соврини "Анишоара" номли немис-молдован фильмида бош ролни ижро этган Ана Морарь ва қирғизистонлик киноижодкорларнинг "Шум бола" фильмидаги роли учун Насриддин Дубашевга топширилди. 

Қисқа метражли фильмлар ичида қозоғистонлик Мила Фахурдинованинг "Парамнезия" фильми алоҳида эътироф этилди. Махсус совринлар қозоқ режиссёрининг "Дўмбира" ва қирғизистонлик киноижодкорнинг "Карусель" фильми учун берилди.

Алоҳида эътирофга Адилет Каржоевнинг фильми сазовор бўлди.

Владимир Янковскийнинг "Гумбазлар" номли белорус фильми, Мурад Алиевнинг "Зилзила болалари" номли фильми ҳамда Адилхон Ержановнинг "Сариқ мушук" фильми учун киношунослар ва кинотанқидчилар жамоаси ўз совринларини тақдим этишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1