АсосийJamiyat

Айдар-Арнасой кўли атрофида улкан байроқ ёйилди

'Айдар-Арнасой кўли атрофида улкан байроқ ёйилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинган куннинг 29 йиллиги муносабати билан Арнасой тумани Наврўз қўрғонидаги Айдар–Арнасой кўли атрофида бир гуруҳ ёшлар 90 га 60 метрли Ўзбекистон байроғини ёйишди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси расмий каналида хабар берилди.

Унда Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги Жиззах вилоят бошқарма бошлиғи Дилмурод Худойшукуров бошчилигида фаоллик кўрсатган Жиззах олимпия захиралари коллежи ёшлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Арнасой туман Кенгашининг фаол ёшлари, Миллий гвардия ҳамда вилоят экология бошқармаси Арнасой туман инспекцияси ходимлари иштирок этишди.

Бундан кўзланган мақсад ёшлар онги-тафаккурида мустақил Ўзбекистон байроғи — ўзбек халқининг азалий орзулари тимсоли сифатида эътироф этилиши бўлди.

    Бошқа янгиликлар