Россияда 2021 йил учун хорижий ишчи кучини жалб қилиш параметрлари белгиланди. Маълум бўлишича, Россияда ишчи кучини жалб қилишда кейинги йилда 50 фоиз ҳолатда хорижий ишчиларга эҳтиёж бор. Бу ҳақда Ташқи миграция агентлиги расмий каналида маълум қилди.
Айтилишича, Россия Федерацияси ҳукуматининг 2021 йилда соҳа ва ҳудудлар кесимида хорижий ишчи кучини жалб қилиш параметрларини тасдиқловчи қарори қабул қилинган.
Унга кўра, ўрмончилик, ёғоч тайёрлаш, ёғочни қайта ишлаш, сабзавот етиштириш ишларида хорижий ишчиларнинг улуши 50 фоизни ташкил этиши мумкинлиги белгиланган.
Қурилишда бу миқдор 80 фоизни, қуруқликдаги йўловчилар транспортида, шу жумладан, юк ташиш транспортида 24 фоизни ташкил қилади.
Шу билан бирга, қурилишдаги миқдор Бурятия, Доғистон, Амур вилояти ва Москвага дахл қилмаслиги белгиланган. Доғистон учун бу улуш 50 фоизни ташкил этади.
Кўчмас мулк бошқарувида рағбатлантириш ёки келишув шартномаси асосида 70 фоизгача ёлланма ишчи кучи жалб этилишига рухсат берилган.
Мигрантларнинг 70 фоизи ЖКХ соҳасига бинолар ва ҳудудларга хизмат кўрсатиш бўйича ишга жойлашишлари мумкин бўлади.






