АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда 94 фоиз ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган

Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида Кадастр агентлиги ва Кадастр...

'Қашқадарёда 94 фоиз ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган'ning rasmi

Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида Кадастр агентлиги ва Кадастр палатасига вилоятда ерга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш топшириғи берилганди. Унда кўчмас мулк обектлари, қишлоқ ва фермер хўжаликлари ерлари ҳамда захира ерлари тўлиқ қамраб олинади. Бугун вилоятнинг Касби туманида Кадастр агентлиги раҳбари Халилилло Турахужаев ишчи гуруҳ билан учрашиб аниқ топшириқ ва йўналишларни белгилаб берди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги директорининг матбуот котиби Неъмат Атамуратов хабар қилди.

— Бугундан Касби, Яккабоғ ва Қарши туманларида ишлари бошлаб юборилди.  

Ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари биринчи бўлиб Қашқадарё вилоятида амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар