Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги Фармонига асосан Хасан Муротович Кабирджанов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.






