АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда икки "Матиз" ва "Isuzu" иштирокидаги ЙТҲда машиналар ёниб кетди (Видео)

Бугун интернет тармоғида Тошкентда ёнғин чиққан ЙТҲ акс этган видеолар тарқалди.Ҳодиса бўй...

'Тошкентда икки "Матиз" ва "Isuzu" иштирокидаги ЙТҲда машиналар ёниб кетди (Видео)'ning rasmi

Бугун интернет тармоғида Тошкентда ёнғин чиққан ЙТҲ акс этган видеолар тарқалди.

Ҳодиса бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Аниқланишича, бугун, 18 ноябрь куни тахминан соат 09:30 да Сергели тумани Кичик халқа автомобиль йўли ва Қумариқ кўчаси кесишмасида иккита автомобиль тўқнашуви рўй берган. Айни вақтдаги маълумотларга кўра, «Matiz» русумли автомобиль (давлат рақами 01 L 169 АC) ҳайдовчиси 39 ёшли Ҳамидулла М. светофорнинг рухсат берувчи белгисига чорраҳага чиққанида, автомобилни ишончнома асосида бошқариб борган ва светофорнинг сариқ чироғига ҳаракатланган 49 ёшли Олимжон Д.нинг «Matiz» русумли (давлат раками 01 А 451 VA) автомобилига тўқнашган. Шундан сўнг Ҳамидулла М. бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 22 ёшли Никита С. бошқарувидаги ШК “Anglesey Food”га тегишли бўлган «ISUZI NQR 71PL» русумли (давлат раками 01 M004865) автофургонга тўқнашган. Тўқнашувда зарба газ баллонига тўғри келганлиги сабабли, ёнғин юзага келган.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар