АсосийJamiyat

Бугун ҳарорат янада пасаяди, 7 та вилоятда қор ёғиши давом этади

'Бугун ҳарорат янада пасаяди, 7 та вилоятда қор ёғиши давом этади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 19 ноябрь куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11° совуқ, кундузи 3-5° совуқ бўлади.

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

 

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

 

ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

 

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

 

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

 

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

 

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар