АсосийЖАМИЯТ

Барча иссиқ ўрин, ширин уйқуда, аммо... Аёвсиз тун қаҳрамонлари ҳаётидан фоторепортаж

Республикамиз бўйлаб ёққан қор ва ҳаво ҳароритининг кескин тушиб кетиши автомобиль йўллари...

'Барча иссиқ ўрин, ширин уйқуда, аммо... Аёвсиз тун қаҳрамонлари ҳаётидан фоторепортаж'ning rasmi

Республикамиз бўйлаб ёққан қор ва ҳаво ҳароритининг кескин тушиб кетиши автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлишига сабаб бўлди. Ҳудудий ЙҲХБ ҳамда йўлга масъул ходимлар музламаларни эритиш, йўлларни қордан тозалаш, йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсиз ҳаракатланишларини таъминлаш мақсадида узлуксиз хизмат олиб боришмоқда, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Ҳаво ҳарорати паст бўлганлигига қарамай, хизматни узлуксиз олиб бораётган, фуқаролар саломатлиги йўлида меҳнат қилаётган ходимларга миннатдорчилик билдирамиз.

 

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, оралиқ масофани сақлаб, белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз, дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар