АсосийЖАМИЯТ

Биринчи қор Тошкент ҳайвонот боғи жониворларини сўзсиз хурсанд қилди (фото)

Совуқ об-ҳаво ва қор ўзбекистонликларнинг ҳаммасини ҳам қувонтирмаслиги мумкин, аммо бу ма...

'Биринчи қор Тошкент ҳайвонот боғи жониворларини сўзсиз хурсанд қилди (фото)'ning rasmi

Совуқ об-ҳаво ва қор ўзбекистонликларнинг ҳаммасини ҳам қувонтирмаслиги мумкин, аммо бу мавсум Тошкент ҳайвонот боғидаги жониворларни сўзсиз бахтиёр қилди. 

Бугун бу ердаги ҳайвонлар қор ёққанидан хурсанд, қорда ўмбалоқ ошиб, ҳаётдан завқланмоқдалар. Улар ҳайвонот боғи ходимларининг тасвирга олиш жараёнида ўз шодлигини очиқчасига намойиш қилишди. 

Ушбу фотосуратларда шимолдан келтирилган айиқ, йўлбарс ва бошқа ҳайвонларнинг эрта ташриф қилган қиш об-ҳавосидан қанчалик хурсандлигини кўриш мумкин.

Ҳайвонот боғи мутахассислари таъкидлашича, бу ердаги жониворлар зўр иштиёқ билан суратга тушадилар ва пахмоқ қўллари билан қор парчаларини тутадилар. Бир сўз билан айтганда бундай ҳаво уларга жуда ёқади!

"Сиз ҳам қорли романтикадан завқланинг. Ҳайвонот боғимизда меҳмон бўлинг!"– деб ёзмоқда Ҳайвонот боғи расмий канали.

    Бошқа янгиликлар