АсосийЖАМИЯТ

“Qarshi City”да уй нархлари қандай бўлади? Кўпчилик қизиққан саволга ойдинлик киритилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига қилган сафари сўнгида Наво маҳалласида янги...

'“Qarshi City”да уй нархлари қандай бўлади? Кўпчилик қизиққан саволга ойдинлик киритилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига қилган сафари сўнгида Наво маҳалласида янги қурилаётган 16 қаватли турар-жой биноларининг қурилиш жараёни билан ҳам танишгани ҳақида хабар берган эдик. “Qarshi City” мавзесининг бир қисмида жойлашган мазкур кўп қаватли уйлар, уларнинг нархлари ва шароитлари ҳақида биз ҳам қўшимча маълумотлар олдик.

“QARSHI CITY” ҲАҚИДА

Шуҳрат ҚУРБОНОВ, Қашқадарё вилоят бош архитектори:

Биз Қарши шаҳрининг жанубий-ғарбида жойлашган Наво маҳалласида турибмиз. Бу ерда аввалдан бўш турган 22 гектар майдон бор эди. Шу жойда “Qarshi City” турар-жой массивини қуришни режалаштирганмиз. Лойиҳамиз ўтган йили бошланган бўлса, хозирга келиб 240 та хонадонга мўлжалланган 3 та 16 қаватли уйлар қуриб битказилди. Бундан ташқари, лойиҳага кўра ҳар бири 96 та хонадондан иборат 4 та 16 қаватли уйларнинг 12-қаватигача қурилди. Келгуси йили март ойида бу уйлар ҳам фойдаланишга топширилади. Мана шу турар-жой массивида жами 40 га яқин 20, 16, 14, 12 қаватли уйлар ҳам қурилади. “Qarshi City” мажмуасида яшаш учун зарур бўлган барча инфратузилмалар бўлади. Жумладан, 1680 ўринга мўлжалланган мактаб, ҳар бири 240 ўринга мўлжалланган 2 та мактабгача таълим муассасаси, автотураргоҳ, болалар майдончаси, шифохона ва савдо марказлари шулар жумласидан. Лойиҳа бўйича мажмуа 5 йил ичида тўлиқ фойдаланишга топширилади. 

УЙЛАР НАРХИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

1 кв. метр учун 4,5-4,8 млн. сўм атрофида бўлиб, 3 хонали уйлар ўртача 300 млн. сўм атрофида бўлади. 2 хонали хонадонлар эса ундан бироз арзонроқ бўлади”, - деди Шуҳрат Қурбонов.

 

Сардорбек Раҳмонқулов суҳбатлашди 

    Бошқа янгиликлар