АсосийЖАМИЯТ

Шов-шув бўлган аянчли ЙТҲ: Бухорода "Ласетти" юқори тезликда ота-болани уриб кетди (видео)

Бухоро вилоятида содир бўлган аянчли ЙТҲ ҳолати акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг...

'Шов-шув бўлган аянчли ЙТҲ: Бухорода "Ласетти" юқори тезликда ота-болани уриб кетди (видео)'ning rasmi

Бухоро вилоятида содир бўлган аянчли ЙТҲ ҳолати акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

ИИВ ЙҲХББ мазкур ҳодиса бўйича маълумотларни тақдим этди.

Маълум бўлишишича, 2020 йил 18 ноябрь куни соат 20:25ларда Бухоро шаҳрининг Жоме кўчасида юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётган "Ласетти" машинаси ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган ота-болани уриб юборган. 

Жабрланувчилар Хоразм билаотия Қўшпўпир туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро ва унинг 2010 йилда туғилган фарзанди бўлган. Натижада пиёдалар оғир тан-жароҳати олиб Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига ётқизилган. Бироқ олиб борилган тезкор муолажаларга қарамай 10 ёшли бола ҳаётдан кўз юмди. Унинг отасининг аҳволи ҳам айни пайтда ўта оғир дея баҳоланмоқда. 

    Бошқа янгиликлар