АсосийJamiyat

Ангренда тажовузкорлар кўмир ортилган вагонларга яна ҳужум қилишмоқда

'Ангренда тажовузкорлар кўмир ортилган вагонларга яна ҳужум қилишмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни усти ярим очик 50 та вагонларда кўмир махсулотлари «Ангрен - Охангарон» йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ва йўлда «Облиқ» темир йўл бекатида 4та вагондаги кўмир маҳсулотлари юк қабул қилувчи Олмалиқ кон металлургия комбинатини Ангрен шахридаги филиали бўлганлиги учун узиб қолинган. Вагонлар узилгандан сўнг харакат таркиби Охангарон йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттириб кетган. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабар берди.

Ушбу узиб қолинган вагонлар тепловозга уланиб белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида кўмир махсулотини талон-тарож қилиш мақсадида 5 нафар номаълум шахслар вагонга осилган. Тезкорлик билан мазкур ҳолатни кўрган ва шу ерда хизмат олиб бораётган Охангарон ўқчилик командаси ўқчиси томонидан вагонга чиққан номаълум шахсларни ушлаш мақсадида тепловозни тўхтатган. Тепловоз тўхтаган вақтда ушбу номаълум шахслар ҳар томонга қочиб кетишган.  

Ҳозирда мазкур номаълум шахсларни аниқлаш, келгусида уларнинг ушбу ноқонуний ҳаракатига қонуний баҳо бериш юзасидан тезкор-суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар