Куни кеча, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан биродар қирғиз халқини қўллаб-қувватлаш акция тадбири доирасида Қирғиз Республикасига 3000 тонна буғдой ва ихтисослаштирилган шифохоналарнинг битта партиясидан иборат гуманитар юкни юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Қўшни давлатда мобил шифохона барпо этиш учун Ўзбекистондан Қирғиз Республикасига «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти кўмагида ихтисослаштирилган шифохона контейнерларининг иккинчи партияси етказиб берилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати хабар қилди.
Қўшни давлатда мобил шифохона барпо этиш учун Ўзбекистондан Қирғиз Республикасига, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти кўмагида, ихтисослаштирилган шифохона контейнерларининг иккинчи партияси етказиб берилди.
200 ўринга мўлжалланган 40 та шифохона контейнерлар ортилган поезд «Бишкек-1» темир йўл станциясига етиб келди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси v.b. Хасилов X.N. бошчилигидаги Ўзбекистонданлик делегацияни Қирғиз Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили K.T.Shadixonov ва "Қирғиз темир жоли" давлат корхонаси бош директори Дашков V.A. кутиб олишди.

Учрашув давомида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б. Хасилов X.N. ҳамда «Қирғиз темир жоли» давлат корхонаси бош директори Дашков В.А. ўзаро ҳамкорлик ва икки давлат темир йўлларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.






