АсосийЖАМИЯТ

Наманган халқаро аэропортидан Минскка илк чартер рейси амалга оширилди

Наманган халқаро аэропортидан Беларусь пойтахти Минск шаҳрига илк бор чартер рейси амалга...

'Наманган халқаро аэропортидан Минскка илк чартер рейси амалга оширилди'ning rasmi

Наманган халқаро аэропортидан Беларусь пойтахти Минск шаҳрига илк бор чартер рейси амалга оширилди.  Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди. 

Чартер рейси Belavia авиакомпанияси томонидан Boing 737 русумли ҳаво кемасида бажарилди. Ҳаво кемасида 189 нафар ўзбекистонлик Минскка йўл олди. Уларнинг барчаси парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда COVID-19 вирусига тест топширгани айтилмоқда.  

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизматига кўра, жорий йил 23, 26 ва 30 ноябрь кунлари Намангандан Туркиянинг Истанбул шаҳрига ҳам илк чартер рейслари амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар