Қашқадарёда Президентнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг барча қатламлари ўртасида “Велосайр” ва “Оммавий юриш” тадбирлари ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги берган хабарга кўра, унда вилоят сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар бошлиқлари ҳамда аҳолининг барча қатламлари иштирок этган.

Тадбир якунида раҳбарлар аҳоли фойдаланиши учун янгидан бунёд этилаётган 200 ўринлик велопаркка ўз велосипедларини совға қилиб кетишган.







