2020 йил 21 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 478 (+198) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 16 нафари Андижон вилоятида,
- 9 нафари Бухоро вилоятида,
- 3 нафари Жиззах вилоятида,
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 5 нафари Самарқанд вилоятида,
- 48 нафари Тошкент вилоятида,
- 109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу кунга қадар 603 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
- Жиззах вилоятида 5 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
- Самарқанд вилоятида 6 нафар,
- Тошкент вилоятида 51 нафар,
- Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 68711 (+186) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2164 нафар бемордан 217 нафари оғир, 57 нафари эса ўта оғир аҳволда.







