2020 йил 22 ноябрь coaт 14:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 552 (+74) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
- Андижон вилоятида 4 нафар,
- Жиззах вилоятида 9 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
- Навоий вилоятида 5 нафар,
- Самарқанд вилоятида 9 нафар,
- Хоразм вилоятида 1 нафар,
- Тошкент вилоятида 26 нафар,
- Тошкент шаҳрида 17 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Юртимизда 68 711 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 238 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






