Бугун Бош прокуратура ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни кенг жорий этиш ҳамда даволаш муассасаларида соғлиғини тиклаётган болаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида “Беғубор болалик” байрам тадбири ўтказилди.
Бош прокуратура ходимлари муассасадаги 64 нафар бемор болалар билан келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашишди ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ҳар бирига ёши ва қизиқишига қараб совғалар топширишди.
Тадбирни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида болалар учун байрам дастури ташкил этилиб, қизиқарли чиқишлар намойиш этилди.
Бу каби тадбирлар республиканинг барча ҳудудларида ўтказиб борилмоқда.
Келгусида мамлакатимизда болаларни маънавий ва ахлоқий соғлом руҳда тарбиялаш, ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, уларни жамиятда фаол иштирок этишда кўмаклашадиган тўлиқ ва муносиб шароитларда тарбияланишларига қаратилган бундай тадбирлар кўплаб ўтказилиши режалаштирилган.








