1

“Навоийазот” АЖнинг 2 нафар ишчиси 10 млн 600 минг сўмлик ускунани яширинча олиб чиқиб кетишга улгуролмади

ЖИНОЯТ 22.11.2020, 21:46
“Навоийазот” АЖнинг 2 нафар ишчиси 10 млн 600 минг сўмлик ускунани яширинча олиб чиқиб кетишга улгуролмади

Навоий вилоятида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан яна бир талон-тарожликнинг олди олинди.

Хусусан жорий йилнинг 20 ноябрь куни, соат 16:00ларда, “Навоийазот” АЖнинг цех ишчилари Б.Ю., А.М. ва А.Ж.лар олдиндан ўзаро тил бириктириб, ПВХ, метанол ва каустик содаси ишлаб чиқариш комплексининг Ацителен цехига тегишли, 1 (бир) дона металлдан ясалган, нархи 10600000 (ўн миллион олти юз минг) сўм бўлган VBLA 0263-8-серияли редуктор ускунасини талон-тарож қилиб олиб кетаётган вақтида ходимлар томонидан тўхтатилган.

 Улар олиб чиқиб кетиш мақсадида, ускунани цехнинг 11, 1А-сонли бош пасайтириш подстанциясининг шимолий темир бетон девори устидан ўтказаётган вақтида, қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.  

Воқеа жойига, Навоий шаҳар ИИО ФМБ тезкор-тергов гуруҳи чақиртирилиб,  ушбу шахслар топширилган. Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1