АсосийЖИНОЯТ

Тошкентда ер майдонини ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

'Тошкентда ер майдонини ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ер майдонида турар жой қуришни ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилиб, бунинг учун 840 минг доллар талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 1970 йилда Хоразм вилоятида туғилган шахс Бўстонлиқ туманидаги 9 гектарлик нотурар жой объектининг 4 гектарида турар жой бинолари қурилишини ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилган. У бунинг учун Кадастр агентлигида ишловчи мансабдор танишлари орқали рухсат олиб беришини айтган.

Ушбу хизмат эвазига фуқародан дастлаб 100 минг доллар, кейинчалик яна 740 минг доллар, жами 840 минг доллар талаб қилган.

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ходимлари томонидан Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи 100 минг долларни олаётган вақтда ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар