Бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишлаш учун чет элга кетишига ёрдам бериш, кетишидан олдин касб-ҳунар ва чет тилларини ўргатиш, хорижда ишлаётган даврида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси матбуот хизмати хабар берди.
"Россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқароларимизнинг Россия Федерациясига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилаётгани бунга яққол мисолдир".
Келишувларга кўра, Россия Федерацияси “Газпром” компаниясининг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи атрофидаги қатор қурилишларда ишлаш учун 182 нафар фуқаро бугунги кунда Наманган халқаро аэропортидан чартер рейс орқали жўнаб кетган.Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетган фуқароларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчи коронавирус билан касалланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши белгиланган.