АсосийЖАМИЯТ

Автомашинанинг газ қувурига бориб урилиши натижасида бутун Ширин шаҳар аҳолиси газсиз қолди

Бугун тунгги соат тахминан 3:00 лар атрофида Ширин шаҳар "Амир Темур" маҳалласи "Ибн Сино"...

'Автомашинанинг газ қувурига бориб урилиши натижасида бутун Ширин шаҳар аҳолиси газсиз қолди'ning rasmi

Бугун тунгги соат тахминан 3:00 лар атрофида Ширин шаҳар "Амир Темур" маҳалласи "Ибн Сино" кўчасидан ўтувчи ўрта босимли газ тармоғида авария ҳолати юзага келган.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, шахси очиқланмаган ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида автотранспорт воситаси ушбу газ қувурига бориб урилиши натижасида газ қувурида авария ҳолати юзага келган.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Шу муносабат билан, газ таъминоти бутун шаҳар бўйлаб, соат 3:00 дан 9:00 гача ўзиб қўйилган. Шаҳар ҳокимлиги ҳамда "Шириншаҳаргаз" газ таъминоти корхонаси ходимларининг сайи-ҳаракатлари натижасида муаммо жойида ва ўз вақтида бартараф этилди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

"Ҳайдовчилардан автотранспортни бошқариш вақтида ҳушёрликни сўраб қоламиз. Зеро, юқорида қайд этилган кичик бир хатони деб, кўплаб инсонлар зарар кўриши, турли кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин эди", - дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар