Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган 92/91-сонли ҳамда 94/93-сонли йўловчи поездлари ҳаракатида ўзгариш бўлмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугунги кунгача Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиб келаётган мазкур поездлар, 2020 йил 26 ноябрдан бошлаб, Тошкент Марказий (Шимолий) вокзалидан ҳаракатланишни бошлайди. Ҳаракат жадвалида эса ўзгаришлар бўлмайди.
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.






