1

Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори келишилган 30 минг АҚШ долларидан 10 минг долларини олаётиб, қўлга тушди

ЖИНОЯТ 24.11.2020, 11:12
Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори келишилган 30 минг АҚШ долларидан 10 минг долларини олаётиб, қўлга тушди

Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори фирибгарлик устида ушланди, дея "darakchi.uz"га хабар берди Бош прокуратура Матбуот хизмати. 

Маълум бўлишича, Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс фуқародан келишилган пулдан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1