1

Каттақўрғонда қалбаки валютани муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 24.11.2020, 13:13
Каттақўрғонда қалбаки валютани муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан тезкор маълумот олинган. Унга кўра ИИБ ходимлари билан бирга ўтказилган тадбирда фуқаро У.Ш. қалбаки 3 000 АҚШ долларидан 300 АҚШ долларини Каттақўрғон деҳқон бозорида фуқаро Ш.О.га миллий валютага айирбошлаш учун берган вақтида ашёвий далил билан ушланган.  

Бош прокуратура расмий канали маълумотига кўра, Тадбир давомида, У.Ш.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда:

— 50 ва 100 купюрали 17 400 АҚШ доллари, 1 дона 5 000 купюрали Россия рубли;

— 1 дона 1 000 купюрали Перу пул бирлиги ҳамда “Lenovo” русумли ноутбук;

— “НР” русумли рангли принтер мавжудлиги аниқланган.

Ашёвий далил сифатида олинган валюталар ўтказилган экспертиза хулосасига кўра қалбаки эканлиги кўрсатилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1