АсосийJamiyat

Эртага Ўзбекистоннинг баъзи жойларида қор ёғади

'Эртага Ўзбекистоннинг баъзи жойларида қор ёғади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология маркази 25 ноябрь куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра эртата республикамизнинг айрим ҳудудларида қор ёғади.

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° совуқ, кундузи 2-4° илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАР

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар