АсосийMadaniyat

“Чана” номли қисқа метражли фильм суратга олинмоқда

'“Чана” номли қисқа метражли фильм суратга олинмоқда'ning rasmi

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Ёшлар ижодий-тажриба студияси" ДУК томонидан "Чана" қисқа метражли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати.

Мазкур картинада сценарий муаллифи ва режиссёр Сухроб Қодиров, постановкачи оператор Норқул Йўлдошев, рассом  Aлишер Тўлабоев, картина директори Нодир Юлчиев, ассистент Дилшодбек Усмонов.

Фильмда ака-уканинг тоғли ҳудудларда чана учишга бўлган қизиқишлари ёритилган. Съемка жараёнлари Тошкент вилоятининг Чимён тоғ тизмалари бағрида бўлиб ўтмоқда.  

“Чана” қисқа метражли фильмида актёрлар Беҳруз Қобилов, Мухаммадазиз Мирзаев, Абдураҳмон Юсуфалиев, Исломжон Ражабов, Мухаммадали Саҳобов, Сайдамат Абдулхамитов, Достон Набиев, Зиёвуддин Сирожиддиновлар роль ижро этишмоқда.

    Бошқа янгиликлар