АҚШнинг Юта штатидаги инсон оёғи етмаган даштликлардан биологлар номаълум металл устун топиб олишди.
Бу металл бўлаги ерга қадалганча қад ростлаб турган эди. Унинг нималиги, бу инсон зоти яшамайдиган ҳудудларга қандай келиб қолганлиги номаълум. Айни пайтда олимлар бу ажабтовур металл жисмни тадқиқ қилишмоқда. Уни ушлаб кўриш мақсадида кўплаб одамлар ҳам ташриф буюряпти.
Биолог олимлар ёввойи шохдор қўйларни кузатиш учун вертолётда сафарга чиққанда мазкур ердан чиқиб турган ялтироқ устунни кўриб қолишган. Ушбу жисмнинг узунлиги одам бўйи билан баробар келади. Уни чуқурроқ тадқиқ қилиш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда. Видео:






