АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда Янги йилнинг бош арчасини безатиш ишлари бошланди (фоторепортаж)

Тошкент шаҳрида Янги йил бош арчасини ўрнатиш ишлари бошланди. Баландлиги 36 мет...

'Тошкентда Янги йилнинг бош арчасини безатиш ишлари бошланди (фоторепортаж)'ning rasmi

Тошкент шаҳрида Янги йил бош арчасини ўрнатиш ишлари бошланди. Баландлиги 36 метрли арча Истиқлол кўчаси (Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёни) да махсус техникалар ёрдамида "жонлантирилмоқда". Шунингдек, бош арча атрофида 8 метрли 4 та арча, аттракционлар ҳам ўрнатилмоқда.

“Кўплаб янги лойиҳалар қилмоқчи эдик, аммо пандемия сабаб режаларимизда бироз ўзгаришлар бўлди. Бу дегани ҳеч қандай янгилик бўлмайди дегани эмас. Аҳолини кайфиятини кўтарадиган бошқа лойиҳалар ҳам ўтказилиши кўзда тутилган. 20-25 декабрда бош арчанинг очилиши кутилмоқда. Арчани безатиш учун 3.5 мингта махсус арча безаги ва 25 мингта ўйинчоқлар ишлатилади. Арча атрофида байрам томошаларини ўтказиш ҳам режамизда бор. Фуқароларни хавфсизлик масаласига карантин чораларидан келиб чиққан ҳолда олдинги йилларгидан кўра алоҳида аҳамият берилган” – дейди арча безатишда жонбозлик кўрсатаётган маъсул шахслардан бири. 

 

Бундан ташқари, «Tashkent City» да ҳам ана шундай байрам арчасини безатиш ишларини суратга олишга муваффақ бўлдик. Бу йил ҳам ушбу майдонда “Шоколад кунлари”, “Қорбоболар паради”, “Street Food фестивал”, “Юлдузли шоу”, “Янги йил эртаклари”, “Амалий санъат кунлари”, “City карнавал” каби кўплаб лойиҳалар ўтказилиши режалаштирилган. 

 

 

    Бошқа янгиликлар