1

Ўзбекистонда Хитой вакцинасининг текширув жараёни бошланди

ЖАМИЯТ 24.11.2020, 20:22
Теглар: Хитой
Ўзбекистонда Хитой вакцинасининг текширув жараёни бошланди

2020 йил 19 ноябр куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар маркази томонидан сифат назорати текширувларини ўтказиш учун тақдим қилинган вакцина, плацебо намуналари ва тегишли стандартлар ҳамда реагентлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Давлат маркази томонидан қабул қилинди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда Давлат марказининг Фармакология қўмитаси томонидан ушбу вакцина клиник тадқиқотларининг биринчи ва иккинчи босқичлар ҳужжатлари экспертизаси, шунингдек, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг Вакцина, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси, Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси ҳамда Фармако-токсикологик лабораторияда вакцинанинг сифат назорати текширувлари ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоиз, барча амалга оширилаётган ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида. Текширувлар ижобий якунланганидан сўнг, Давлат маркази ва Этика қўмитасининг ижобий хулосасига мувофиқ, вакцинанинг учинчи босқич клиник тадқиқотларини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳал этилади.

 

Шарҳлар

⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Ёқутистонда -61, Хитойда -48, Шотландия водийсида илк бор -15, АҚШда қор бўронлари ва музлаб қолган Москва... Дунё ғайритабиий совуқдан азият чекмоқда

14.12.2022, 10:23

Россия ҳудудига, хусусан, Шарқ минтақаларида ғайритабиий совуқлар яқинлашмоқда. Шунингдек, Хитой, АҚШ ва Буюк Британия каби мамлакатлар аҳолиси нолдан паст ҳароратдан азият чекади. Бу ҳақда "24-канал"...
Хитой ТИВ вакили АҚШнинг еттита давлатни босиб олиш ҳақидаги режасини эълон қилди. У қайси давлатлар? (видео)

12.10.2022, 11:42

Пекин Вашингтонга беш йил ичида етти давлатни босиб олиш режасини эслатди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали Уэсли Кларкнинг Пентагоннинг 20 йил...
Хитойнинг энг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чэнду шаҳрида локдаун эълон қилинди

01.09.2022, 13:07

Хитойнинг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чэнду шаҳри COVID-19 эпидемиясининг маркази деб эълон қилинди. Маълумотларига кўра, шаҳарда карантин жорий қилинган.Кечки соат олтидан кейин Чэнду кўчаларида комендантлик соати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1