Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Тулаков Равшан Панжиевич Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида:
Равшан Тулаков 1972 йил Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида туғилган. Самарқанд давлат тиббиёт институтида таҳсил олган. "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланган. У 2018 йилдан буён Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, вилоят халқ таълимига янги раҳбар тайинланди

Маълумот ўрнида:
Каримов Тўлқин - Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Т.Каримов 1973 йил Шаҳрисабз шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтида таҳсил олган. У 2018 йилдан буён Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.






