1

Қашқадарёда 2 та умумий ўрта таълим мактаби масъуллари пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 25.11.2020, 14:56
Қашқадарёда 2 та умумий ўрта таълим  мактаби масъуллари пора билан қўлга тушди

Бу ҳақда сайтимизга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди...

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қарши шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Косон туманидаги 100-сонли мактаб директори ўринбосари Н.О., фуқаро Х.нинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали шу мактабга психолог вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 200 АҚШ доллари сўраб, шундан, 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса Шаҳрисабз тумандаги 7-сонли мактаб директори Б.С. мактаб балансида бўлган яроқсиз қозонхона биносини балансдан чиқариб, фирибгарлик йўли билан фуқаро А.га 6 000 АҚШ долларига сотишни режалаштиради. Ер учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига келишилган пулнинг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1